Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчихонаси Франциянинг Бретань минтақаси билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилмоқда


ПАРИЖ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Франция ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, француз сармоядорлари маблағларини жалб этиш, республикамиз туризм салоҳияти ва маданий мероси тўғрисида тақдимот ўтказиш мақсадида мамлакатимизининг Париждаги элчихона ходимлари Бретань минтақасига амалий сафар билан борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Сафар давомида «Bretagne Commerce International» (BCI) ташкилоти бош директори Дилье Стурлан ва Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими раҳбари Француаз Ажиу билан музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқотда француз томонига сўнгги йилларда юртимизда турли жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар, хорижий компанияларни жалб этиш учун яратилган қулай сармоявий муҳит ва Европа Иттифоқининг GSP+ тизими бенефициари мақоми доирасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари экспорти йўналишлари бўйича батафсил маълумот тақдим этилди. Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар янги ижобий динамик тус олганига алоҳида урғу берилди.

Дидье Стурлан «BCI» ташкилоти Бретань минтақасида чет эл давлатлари ва элчихоналари билан ташқи савдо, инвестиция ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилганини билдирди. Бретань Минтақавий кенгаши ва Савдо саноат палатаси мазкур ташкилотнинг таъсисчилари ҳисобланади. Ташкилот 1000 дан ортиқ аъзога эга.

«BCI»  бош директори Ўзбекистондаги ўзгаришларни юқори баҳолаб, COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ташкилотнинг Осиё мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфатдор эканини таъкидлади.  

«Bretagne Commerce International»  раҳбари 2022 йил март ойида Ренн шаҳрида ўтказиладиган халқаро бизнесни ривожлантиришга қаратилган «Open de L’International» кўргазмасига Ўзбекистон делегациясининг иштироки бўйича таклифини билдирди.

Томонлар 2022 йилда биргаликда вебинар, тақдимот, бизнес-брифинг ташкил этиш, Бретань минтақавий кенгаши ва Савдо саноат палатасида «Ўзбекситон ва Франция: ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик» мавзусида конференция ўтказишга келишиб олди. 

Франция вакилларининг маълумотига кўра, минтақа саноатда юқори теҳнологияларни жорий этиш бўйича Европада олдинги ўринларда туради. Мазкур ҳудудда халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 дан ортиқ рақобатдош кластер, 16 та инновацион марказ ва 7 та технологик хаб фаолият юритади. Шу нуқтаи назардан, юқоридаги соҳаларда Франция тажрибасини ўрганиш бўйича алоқаларни мустаҳкамлашга  келишиб олинди.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, телекоммуникация, рақамли технология, чорвачилик, балиқчилик ва таълим, шунингдек, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича бир тўхтамга келинди. 

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистоннинг зам...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов кеча «Jucon» юридик фирмаси...

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси то...

Ўзбекистон элчихонаси Туркманистон пойтахтидаги «Йилдиз» меҳмонхонасида 14 январь — Ватан...

GLOBAL G.A.P. минтақавий координатори Ўз...

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов бугун GLOBAL G.A.P.нинг Марказий Осиё в...

Сўнгги янгиликлар