Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчихонаси: Озарбайжонлик инвесторлар Қашқадарё вилоятига боради


БОКУ, 5 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мамлакатимиз вакиллари ўртасида Озарбайжоннинг «Matanat-A» компанияси вице-президенти Маис Гасимов билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва қиймати 3 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича онлайн-музокаралар бўлиб ўтди, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳром Юсупов иштирок этган тадбирда «Matanat-A» компанияси делегациясининг Қамаши туманида гипс асосида қуруқ қоришмалар ва гипсокартон заводини қуришга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишни кўриб чиқиш учун Ўзбекистонга сафар қилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Маис Гасимов «Matanat-A» Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида, шунингдек, қуруқ аралашмалар ва минерал жун ишлаб чиқарадиган бошқа заводларни қуриш имкониятлари ўрганилаётганини маълум қилди.

Мавзуга оид

Афинада ўзбек ҳунармандлари маҳсулотлари...

Грецияда мамлакатимизнинг Афинадаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшм...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси...

Швейцариялик тадбиркорларнинг Ўзбекистон...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг ижобий натижалари...

Сўнгги янгиликлар