Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчихонаси Польшада бўлиб ўтган Халқаро фестивалда машҳур ўзбек таомларини тақдим этди


ВАРШАВА, 6 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси дунё мамлакатлари миллий таомларининг «Charity bazar» халқаро хайрия фестивалида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг “Ўзбекистон – Шарқ дурдонаси” деб номланган миллий стенди кулолчилик маҳсулотлари, идиш-товоқлар, атлас ва адрас газламалари, сўзана, миллий либослар, юртимиз манзаралари ва тарихий шаҳарлари акс эттирилган суратлар, туризм саноати ҳақида рисола ва журналлар билан безатилди. Тадбир меҳмонлари ва иштирокчиларига Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фильмлар намойиш этилди. Бу эса мамлакатимиз ҳақида янаба бой тассуротлар шаклланнишига имкон берди.

Меҳмонлар ўзбек миллий ошхонасининг машҳур дурдоналари –палов, манти, гўшт ва қовоқдан тайёрланган сомса, қази, чучвара, турли ширинлик ва қуритилган мевалардан татиб кўришга таклиф қилинди.

Тақдим этилган миллий санъат намуналари, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ва пазандачилик анъаналари фестиваль меҳмонларининг эътиборини тортди.

Тадбир якунига кўра, элчихона “Шарқнинг энг хилма-хил таомлари” номинацияси бўйича соврин билан тақдирланди.

Мавзуга оид

Ўзбек диаспораси вакиллари Бош консулхон...

Ўзбек диаспораси вакиллари Бош консулхонага ўқув адабиётларини тақдим этди...

«Ўзбекистонда таниқли ўзбек шоири ва мут...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасининг навбатдаги сонида мазкур нашр мухбири Aли Aл...

Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат қилаётга...

Ўзбекистоннинг Актаудаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси ходимлари ушбу шаҳардаги 17 кичик т...

Сўнгги янгиликлар