Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Март/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон элчихонаси Россияда таҳсил олаётган ватандошлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади


ТОШКEНТ, 23 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва уларнинг ота-оналарига пандемия билан боғлиқ чеклов чоралари туфайли Россияга кириш ҳали очилмагани тўғрисида мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Россия Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чет эллик талабаларнинг ушбу мамлакатга кириб келиш тартибига кўра, фақат Роспотребнадзор томонидан хавфсиз эпидемиологик вазиятга эришган мамлакат сифатида тавсия этилган давлатлар фуқаролари Россияга таълим олиш мақсадида кириши мумкин», дейилади элчихона маълумотида. Ушбу рўйхатга Ўзбекистон киритилмаган.

Элчихона хабарида таъкидланишича, талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов курслари тингловчилари бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга киришга рухсат этилгач, бу ҳақда қўшимча маълум қилинади.

Қўшимча саволлар бўйича Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлигининг +7 (495) 198-00-00 телефон рақами ёки scminobr@mail.ru электрон почтасига мурожаат қилиш мумкин.

Элчихона Россия таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳозирча ушбу мамлакатга кириш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини яна бир карра маълум қилади.

Дипломатик ваколатхонага кўра, ўтган йил охирида эълон қилинган статистик маълумотларга қараганда, Россия таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг 35 мингга яқин фуқароси таҳсил олади. Айни пайтда уларнинг 7 мингга яқини Россияга кира олмаяпти.

 

Мавзуга оид

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қ...

Қозоғистон қурилиш обеъктларида меҳнат қилаётган мигрантлар яратилган шароитлардан мамнун...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхо...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ватандошларни Туркия божхона тартиб-қоидалари...

Лондонда ватандошлар иштирокида давра су...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги дел...

Сўнгги янгиликлар