Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчихонаси Стокгольмда ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказди


СТОКГОЛЬМ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) ходимлари хориждаги юртдошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар доирасида Стокгольмда сайёр консуллик қабулини ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Швецияда вақтинча ва доимий яшаётган 150 нафардан зиёд юртдошимизга консуллик ва юридик маслаҳатлар берилди.

Иштирокчиларга Ватанга қайтиш учун сертификатлар бериш, вақтинчалик ва доимий консуллик рўйхатидан ўтиш, биометрик паспортни расмийлаштириш ва бошқа хизматлар кўрсатилди.

Мурожаатчиларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, таълим олиш, иш стажи ва бошқа шу каби тартиб-қоидалар бўйича ҳужжатларни талаб қилиш қоидаларига оид маълумотлар тақдим этилди.

Юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни, Президентликка номзодларнинг сайлов дастурлари билан танишди.

Дилора Собитова, «IGNIS Begravningsbyrå»  компанияси ҳуқуқшуноси:

- Коронавирус пандемияси ва карантин чекловлари, жумладан, давлат чегараларининг вақтинчалик ёпилиши туфайли болаларим ва мен биометрик паспорт олиш учун Берлинга сафаримизни бир неча марта кечиктиришга мажбур бўлдик. Бироқ бугун тақдим этилган имконият натижасида барча керакли ҳужжатларни тайёрладик.

Шу билан бирга кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлдик. Жумладан, хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳукумат тадбирлари ҳақида батафсил айтиб берилди. Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан хориждаги фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлар тобора кучайиб бормоқда.

Бундан ташқари, элчихона ходимлари қатор хорижий давлатлар билан меҳнат миграцияси бўйича янги халқаро шартномалар тузиш, шунингдек, хорижда ишлаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўмдан ортиқ алоҳида фонд ташкил этилгани ҳақида маълумот бердилар.

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг янги сиёсати туфайли хориждаги муҳожирлар билан боғлиқ вазиятни давлат даражасида кенг миқёсда қайта кўриб чиқилаётганини кўрсатади. Бундай ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз.

Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни, сайловда меҳнат мигрантларининг иштироки учун яратилаётган шароитлар билан ҳам танишдик.  Оила аъзоларимиз ва яқинларимиз билан биргаликда, албатта, бўлажак сайловда фаол иштирок этамиз.

Дилором Ўринбетова, Наккадаги «Folkhögskolor»  мактаби ўқитувчиси:

 - Оиламиз 15 йилдан ортиқ Стокгольмда яшаётганига қарамай, биз Ўзбекистондаги ҳаётни катта қизиқиш билан кузатяпмиз. Айниқса, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизга муносиб шарт-шароит яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган узоқ кутилган ислоҳотларни қутлаймиз.

Биз, Скандинавиядаги Ўзбекистон вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга доимо тайёрмиз.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари қарамасдан Ўзбекистон элчихонаси масъул ходимлари биз билан доимо алоқада бўлиб турди. Улар Берлинда бўлса-да, ҳар доим юзага келган масалаларни ҳал этишга яқиндан кўмак бермоқда.

24 октябрь Ўзбекистонда алоҳида мазмун ва аҳамиятга эга кун ҳисобланади. Яъни шу куни мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Элчихона ходимлари бизга овоз бериш жараёни Стокгольмда ҳам ўтказилиши ва бунинг учун барча имкониятлар тақдим этилишини маълум қилди. Биз Ўзбекистон Президенти сайловида бутун оиламиз билан келиб, она Ўзбекистонимиз келажаги учун овоз берамиз.

Мавзуга оид

Тошкент ва Сеул шаҳарлари ўртасидаги шер...

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ходимлари Сеул мэрияси халқа...

Ўзбекистон элчиси USAID миссиясининг янг...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаг...

АҚШ қонун чиқарувчилари: Жексон-Вэник ту...

Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, элчи Жавлон Ваҳобов икки томонлама савдо-сотиқда...

Сўнгги янгиликлар