Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Февраль/2023   Саналар

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналари муносабати билан давра суҳбати ҳамда концерт дастури уюштирилди

БРЮССЕЛЬ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан жорий йил 18 февраль куни буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва буюк адиб ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ва концерт дастури уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Бельгия ва Нидерландияда яшайдиган, турли хусусий ва халқаро ташкилотларда меҳнат қилаётган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, ўзбек тили  ва адабиёти мухлислари ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан иштирок этди.

Тадбир аввалида ваколатхона раҳбари Дилёр Ҳакимов буюк бобокалонимиз, ўзбек тилининг асосчиси Алишер Навоий ва улуғ шоир ҳамда йирик давлат арбоби  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги  қисқача маълумотларни ўртоқлашди. У ушбу тадбирдан кўзланган мақсад хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватан атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлаш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш билан изоҳланишини қайд этди.

Бельгиянинг Брюгге университетида таҳсил олаётган ватандошимиз  Робия Абдурасулева тадбир қатнашчиларига ўзбек халқининг фахр-ифтихори, буюк шоир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида чиқиш қилди. У 1483 йили «Хамса» асарини ёзишга киришганлиги ва мисли кўрилмаган қисқа муддатда - икки йилда беш йирик достондан иборат асарни ёзиб тугатганлиги, «Ҳайрат ул-аброр» достони, «Хазойин ул-маоний» мажмуалари ҳақида атрофлича тўхталгани баробарида Алишер Навоий шеърларидан парчалар ўқиб берди.

Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятига катта ҳисса қўшган бкназир шоир, мутафаккир ва моҳир саркарда  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти тўғрисида илмий тадқиқотчи Бахтигул Имомованинг чиқиши ҳам тингланди. У Бобурнинг шоҳ асари -  “Бобурнома” турли соҳа олимлари учун қимматли манба эканлиги, ўз юрти Фарғона  вилоятининг сиёсий-иқтисодий аҳволи, унинг пойтахти  Анджон шаҳри ва Марказий Осиёнинг  йирик шаҳарлари - Самарқанд, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Урганч, Термиз каби шаҳарлар ҳақида нодир маълумотлар ёзиб қолдирилгани, Бобур кенг дунёкарашли ва бетакрор ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар салтанатини бунёд этгани, ўзининг лирик шеърларида доим инсонларни  яхшиликка, адолат ва инсонпарварликка, юксак инсоний туйғуларни қадрлашга  чақирганини алоҳида таъкидлади.

Элчихонада ўтказилган мазкур тадбирда Европа мамлакатларида   ижодий сафарда бўлиб турган ўзбек хонандаси Гулзода Худойназарова бошчилигидаги  ижодий жамоа намойиш қилган концерт дастури билан давра суҳбати қатнашчиларини мамнун этди.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ватанимиз байроғи й...

Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Маданият,...

Россияда икки буюк сиймо ижодининг жаҳон...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудинин...

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўр...

Ўзбекистон Президенти «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадб...

Сўнгги янгиликлар