Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошларга маълум қилади


АНҚАРА, 15 декабрь. /"Дунё" АА/. COVID-19 касаллигига чалиниш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли Туркия ҳудудида 31 декабрдан 4 январга қадар кеча-кундуз давомида комендантлик соати жорий этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, 14 декабрь куни Туркияда COVID-19дан кундалик ўлим кўрсаткичи бўйича антирекорд янгиланган. Мамлакатда душанба куни коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар умумий сони 29 минг 617 кишига етган, 229 киши вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Коронавирус инфекциясининг янги турини юқтириш натижасида кўз юмганларнинг умумий сони 16 минг 646 кишига етган. 5 минг 980 беморнинг аҳволи оғир.

Бундан аввалроқ мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа Туркиянинг қатор минтақалари, жумладан, Истанбулда коронавирус пандемияси учинчи чўққисига чиққанини айтганди. Сўнгги икки ҳафта давомида мамлакатда коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатлари бўйича антерекорд бир неча марта янгилангани қайд этилган эди.

Бундай оғир вазиятда ҳукумат қўшимча чеклов чораларини кўрди. Хусусан, Туркия ҳудудида Янги йил куни ва январь ойининг дастлабки кунларида комендантлик соати амалда бўлади. 31 декабрь соат 21:00 дан 4 январь соат 05:00 гача 24 соатлик комендантлик соати эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1 декабрь куни қисман карантин жорий қилинганди: иш кунлари соат 21:00 дан соат 05:00 гача, шунингдек, дам олиш кунлари - жума оқшомидан душанба тонггигача тўлиқ комендантлик соати амалда эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мам...

Туркиядаги ватандошлар: Конституция – му...

Истанбул шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари Конституциямизнинг 28 йилл...

Ўзбекистонлик реставраторларнинг Туркияд...

Ўзбек реставраторлари Туркияда янги барпо этилган энг йирик мажмуаларидан бири «Буюк Чамли...

Сўнгги янгиликлар