Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Ноябрь/2020   Ватандошларимиз

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Ансан шаҳрида ватандошлар билан учрашув ўтказди


СЕУЛ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси томонидан Ансан шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда юртдошларимизга консуллик-ҳуқуқий хизматлар  кўрсатиш, мигрант ишчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш, шунингдек, миграция ва ҳуқуқий масалалар бўйича қабул ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Юртдошларимизнинг 20 нафарига шу ернинг ўзида консуллик хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг пандемия шароити туфайли вужудга келган муаммолари, «Е-9» визаси бор ишчиларнинг ва талабаларнинг таътилдан сўнг Жанубий Кореяга кириб келиши, хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш тартиби ва бошқа масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

 Мулоқот давомида юртдошларимизга Жанубий Кореяда бўлган вақтда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари тўғрисида маълумот берилиб, ушбу мамлакатда вақтинча яшаш ва ишлаш тартиб қоидаларига қатъий риоя этишга чақирилди. Қийин вазиятларга тушиб қолган тақдирда элчихона билан алоқага чиқиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўз ўрнида ватандошлар қабул жараёнидан ўзларига керакли ҳужжатлар ва маслаҳатларни олганликларидан мамнун эканини билдирди.  

 

Мавзуга оид

Ўмон Султонлигидаги ватандошлар ташкилот...

Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётга...

Жанубий Корея телеканалида ўзбек миллий ...

Жанубий Кореяда ватандошимиз Маҳмуд Абдуллаев томонидан фаолияти йўлга қўйилган «Лаззат» ў...

Озарбайжонда 14 январь — Ватан ҳимоячила...

Кеча мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқомат қилаётган ва иш фаолиятини о...

Сўнгги янгиликлар