Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

24/Апрель/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳридаги ватандошлар билан учрашди


СЕУЛ, 24 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси билан ҳамкорликда ватандошлар билан учрашув ва сайёр консуллик хизматлари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда 30 дан ортиқ юртдошимиз карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бевосита иштирок этди.

Учрашувда иштирокчиларга мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Шартнома асосида ишлаётган ишчиларимизнинг турли масалалари бўйича маслаҳатлар берилди. Ватандошларимиз томонидан Корея Республикаси тартиб-қоидаларини бузиш ҳолатлари учраб турганига эътибор қаратилиб, қонунчилик талабларига қатьий риоя қилишга чақирилди.

Тадбир иштирокчиларига Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти ва вазифалари ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, кўплаб ватандошларимизнинг ҳохиш ва истакларига асосан ушбу уюшманинг Ульсан шаҳридаги вакили сифатида фаол юртдошимиз Мавлуда Зокирова тайинланди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалари бўйича сайёр қабуллар жараёнида консуллик рўйхатига кириш, хорижга чиқиш паспорти ва ФХДЁ ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-қоидалари тушунтирилиб, фуқароларга бир неча турдаги консуллик ҳаракатида хизматлар кўрсатилди.

Учрашувда ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Шу билан бирга, муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ватандошларимизга ифторлик ташкил қилиниб, эҳсон дастурхони тортилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихон...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жану...

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда бўлиб тур...

COVID-19 касаллигига чалиниш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли Туркия ҳудудида 31 декабрдан ...

Барселонадаги халқаро мактабда таҳсил ол...

11 ёшли ватандошимиз Темурхон Хўжаев Барселона Европа халқаро мактаби лойиҳаси - «House Po...

Сўнгги янгиликлар