Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Декабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчилари Хоразм вилояти Шовот тумани салоҳияти билан танишди


УРГАНЧ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бельгия, АҚШ ва Ўмондаги элчилари Дилёр Ҳакимов, Жавлон Ваҳобов ва Анвар Абдуҳалимов кеча Шовот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Туман раҳбарияти ва тадбиркорлари билан учрашувда Бенилюкс мамлакатлари салоҳияти, бизнес юритиш хусусиятлари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик ҳамда молиявий-техник ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2021-2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида Европа Иттифоқи грантларини жалб этиш билан боғлиқ устувор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди ҳамда туманнинг "ўсиш нуқталари" асосида тадбиркорларнинг янги салоҳиятли лойиҳа ва таклифлари ўрганилди.

Жумладан, “Шоҳжаҳон Шаҳноза” МЧЖ қўшма корхонасининг чармдан тайёрланган сумкалар, белбоғлар, спорт анжомлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма компания тузишга оид таклифи муҳокама этилди. Муайян инвесторлар билан мазкур масалани ишлаб чиқиш учун батафсил инвестиция таклифини олиш бўйича келишувга эришилди.

Элчилар «Uztex» қўшма корхонасида бўлиб, замонавий пайпоқ ва ип газлама ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хорижий компанияларнинг пайпоқ ишлаб чиқариш бўйича буюртмаларини жойлаштириш имконияти ўрганилиши қайд этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – Италия ўртасида ҳамкорлик к...

С.Умурзоқов Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Л.Ди Майо билан ик...

Ўзбекистон ва Бангладеш кўп томонлама ҳ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция орқали Бангладе...

​Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикер...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош в...

Сўнгги янгиликлар