Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири билан учрашди


ДЕҲЛИ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов кеча Ҳиндистон давлат ташқи ишлар вазири ва давлат маданият ишлари вазири Минакаши Лекҳи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Минакаши Лекхи 2021 йил 23-27 сентябрь кунлари Тошкентга амалга оширилган ташрифни ҳар томонлама самарали ва юқори даражада ташкил этилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор самимий миннатдорлик билдирди.

Ташриф давомида Ўзбекистан ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида 2021-2025 йилларга мулжалланган Маданий алмашинув дастурининг имзолангани мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мазкур дастур доирасида икки давлат музейлари, йирик кутубхоналари ва архивлари ўртасида фаол амалий алоқаларни йўлга қўйишга келишилди.

Учрашувда Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги кун тартибидаги жорий масалалар ва истиқболдаги аҳамиятли тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

«Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш ...

Мазкур тадбир Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий...

Япония давлат прокурори: Ўзбекистонда ёш...

профессор, давлат прокурори, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқот ва малака ошириш и...

Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл...

Бу ҳамюртимиз 11 март куни Франциядан учиб келган....

Сўнгги янгиликлар