Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июль/2020   Сиёсат

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон Президентига ишонч ёрлиғини топширди


ДEҲЛИ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ишонч ёрлиғини топшириш муносабати билан ташкил этилган маросим Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Онлайн мурожаат пайтида Рам Натҳ Ковинд коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда, Ҳиндистон томони видеоконференцалоқа орқали ишонч ёрлиқларини топшириш маросимини ўтказиш амалиётини жорий этганини таъкидлади.

Унинг қайд этишича, ҳозирда Ҳиндистон пандемия оқибатларига қарши курашишда фаол ҳаракатларни амалга оширмоқда. COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда ва дори-дармонлар кўринишида инсонпарварлик ёрдами тақдим қилиш орқали қатор шерик давлатларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳиндистон давлати раҳбари, шунингдек, 2021-2022 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига Ҳиндистон номзодини қўллаб-қувватлаган барча давлатларга, шу жумладан Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Президент икки томонлама муносабатларга тўхталар экан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи, унинг доирасидаги учрашувни эслади. У Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий табриклари ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Ҳамкор мамлакат раҳбари, шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон кўп асрлик умумий тарихга эга, ўзаро муносабатлар яқин ва дўстона ришталар билан боғланган стратегик шериклар эканини таъкидлади. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик, хусусан, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва ҳарбий соҳаларда жадал ривожланмоқда.

Маросимда, шу билан бирга, Буюк Британия ва Янги Зеландия элчилари ҳам ишонч ёрлиқларини топширишди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига...

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдк...

Ўзбекистонда маъмурий-ҳудудий тузилиш ма...

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ...

Туркманистонда Ўзбекистондаги ислоҳотлар...

Мамлакатимизнинг Туркманистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ...

Сўнгги янгиликлар