Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

03/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчиси АҚШ вице - президентининг махсус маслаҳатчиси билан ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама этди


ВАШИНГТОН, 3 июнь.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда бўлажак учрашув кун тартиби хусусида фикр алмашилгани баробарида гендер тенгликни рағбатлантириш, шунингдек, Афғонистондаги аёллар, жумладан, хотин-қизлар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш икки мамлакат парламентлари юқори палаталарининг раҳбарлари ўртасидаги бўлғуси музокараларнинг асосий мавзусига айланиши қайд этилди.

Америка томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлаш ва аҳамиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат бошқарувининг барча тармоқларида қарор қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирок этишлари ҳолатини мамнуният билан кутиб олди. Шунингдек, Оқ уй вакили Ўзбекистоннинг хотин-қизлар салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, уларга сифатли таълим бериш, аёлларнинг ишбилармонлик фаолияти учун зарур бўлган рағбат, шунингдек, ҳар қандай кўринишдаги камситиш ёки зўравонликнинг олдини олиш борасидаги устувор вазифаларини олқишлашини билдирди.  

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон уч томонлама аёллар бизнес-форумини ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Оқ уйнинг COVID-19га қарши курашиш мақсадида бошқа мамлакатларни 80 миллионга яқин  AstraZeneca, Pfizer, Moderna ва Johnson & Johnson перепаратлари билан таъминлаш режаси доирасида Ўзбекистонга ҳам вакцина ажратилиши билан боғлиқ масала муҳокама этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Смитсон институти раҳб...

збекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Смитсон институти халқаро муносабатлар ва гло...

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси "Чакана...

збекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов "Чакана савдо ҳафталиги - 2021" йиллик хал...

Ўзбекистон элчиси «Indorama Corporation»...

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров Сингапурнинг «Indorama Corporation Pte...

Сўнгги янгиликлар