Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчиси Боку давлат университети ректори билан таълим соҳасида икки томонлама алоқаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди


БОКУ, 22 апрель. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Боку давлат университети ректори Элчин Бабаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Озарбайжон томонига Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олий таълим муассасалари ўртасида яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат университети, Қарши давлат университети қошидаги Педагогика институти ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича таклифлар берилди.

Э.Бабаев Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари ҳар соҳада ривож топиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. У халқимиз маданияти ва анъаналарининг ўзига хослигини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар жадал равишда олиб борилаётганини таъкидлади.

- Боку давлат университети 2020 йилнинг декабрь ойида Тошкент давлат шарқшунослик университети билан Ҳамкорлик меморандумини имзоланган, - деди Элчин Бабаев. - Ҳозирда университетлараро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича илмий ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шунингдек, уч томонлама диплом бериш дастури бўйича келишувларни ниҳоясига етказаяпмиз.

Суҳбат давомида, шунингдек, Боку давлат университетида Алишер Навоий марказини очиш, мамлакатимиз олий таълим масканлари билан ҳамкорлик битимларини имзолаш, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш хусусида фикр алмашилди.

Учрашув якунида университетда ҳамкорликда Ўзбекистон кунини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
 

Мавзуга оид

«The Korea Times» Ўзбекистон оммавий ахб...

Сеул шаҳрида бугун Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен ушбу мамлакатдаги э...

Покистонда Ўзбекистон маҳалла институти ...

Мамлакатимиз элчихонада 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан брифинг ў...

Жанубий Кореядан муносабат: Бизда ҳам Ўз...

2 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Жанубий Корея жамоатчилиги вакилла...

Сўнгги янгиликлар