Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчиси Британия компанияси раҳбарияти билан янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди


ЛОНДОН, 9 сентябрь. /Дунё АА/. Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов ушбу мамлакатнинг “Wood Plc” компанияси президенти ўринбосари Майкл Майер ва ривожланиш лойиҳалари раҳбари Стефано Донзелли билан онлайн форматда музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда, шунингдек, яқинда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси ўринбосари этиб тайинланган С.Андерсен ҳам қатнашди.

Музокаралар давомида томонлар компаниянинг Ўзбекистондаги бугунги кундаги фаолияти йўналишлари, хусусан, республикамизнинг қатор вилоятларида нефть ва газ соҳасида йирик лойиҳаларни тайёрлаш ва уларни амалга оширишда иштирок этиш масалаларини муҳокама қилинди.

Республикада амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қайд этар экан, британиялик ҳамкорлар Ўзбекистонда ўз иштирокини янада кенгайтириш, янги лойиҳаларни, жумладан муқобил энергия, яшил иқтисодиёт ва муҳандислик лойиҳалаштириш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари учун Ўзбекистоннинг инвестиция ва савдо-иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот маросимларини ташкил этишда “Wood Plc” имкониятларидан фойдаланиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Wood Plc” бош қароргоҳи Шотландияда жойлашган трансмиллий муҳандислик компанияси бўлиб, у лойиҳалаштириш, қурилиш, ишлаб чиқаришни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли хизматларни тақдим этади.

Мавзуга оид

Саудия Арабистонидаги ватандошлар Ўзбеки...

Видеоанжуманда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб...

Латвиялик шериклар билан «Хазорасп» ЭИЗ ...

Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси томонидан Латвиянинг «Ларифан» фармацевтика компанияс...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатарга амалий ташрифи доирасида б...

Сўнгги янгиликлар