Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Март/2021   Сиёсат

Ўзбекистон элчиси Будапештда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди


БУДАПEШТ, 23 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонаси делегацияси Будапешт шаҳрига келди. Дипломатик миссия Венгрия билан муносабатлар учун ҳам масъулдир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири мухбири.

Венгрия пойтахтига ташриф давомида элчи Абат Файзуллаев бошчилигидаги делегацияси Бош вазир маҳкамаси девони, Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлиги (ТИТСВ), ТИТСВ  ҳузуридаги Ташқи ишлар ва савдо институтида қатор учрашувлар ўтказди.

ТИТСВда давлат котибининг Шарқ билан алоқалар бўйича ўринбосари Андраш Барани билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қабул қилинган пандемия билан боғлиқ глобал инқироз ҳодисаларининг иқтисодий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

17 февраль куни Будапештда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 6-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форуми натижаларини юқори баҳолади.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар ва савдо институтида Марказий Осиё бўйича мутахассислар билан Ўзбекистон таҳлил марказлари ва ушбу муассаса ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида музокаралар ўтказилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг истиқболлари тўғрисида қўшма брифинглар уюштириш ва ўзаро нашрларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий та...

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона ф...

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президе...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президент...

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Б...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Та...

Сўнгги янгиликлар