Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия парламенти аъзоси билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди


ЛОНДОН, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Уэльс миллий партияси (Plaid Cymru) аъзоси, Ўзбекистон бўйича умумпартиявий парламент гуруҳи аъзоси Хайвел Уильямс билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқотда Ўзбекистон-Буюк Британия парламентлараро мулоқотини кучайтириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар, шу жумладан, Ўзбекистон ва Уэльс минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Британиялик депутатга Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, парламентаризмни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар, сўнгги йилларда ўзбек-инглиз ҳамкорлигининг турли жабҳаларида эришилаётган ижобий динамика тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистоннинг Буюк Британия билан минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Хайвел Уильямс Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар, айниқса, таълим соҳасидаги алоқаларнинг изчиллигини юқори баҳолади. Хусусан, сиёсатчининг ўзи ўқиган ва дарс берган Уэльснинг Бангор ва Кардифф университетлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Парламентлараро алоқалар, шу жумладан, қўшма тадбирлар ва ўзаро ташрифлар ташкил этишни қўллаб-қувватлар экан, депутат минтақалардаги вакиллик органлари ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Сиёсатчи Уэльс ишбилармон доиралари, шу жумладан, савдо ва саноат уюшмалари ҳамда ўзбекистонлик шерик ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ҳиндистон билан савдо-инвестиция соҳасид...

2020 йил 26-30 октябрь кунлари Ўзбекистон вақти билан соат 14:00 - 16:00 да “Ўзбекистон ...

Ўзбекистон нефть ва газ маҳсулотларини ...

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Покистоннинг «AKD Group» корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўли...

«Ўзбеккосмос» Финляндиянинг дунёда машҳу...

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ў...

Сўнгги янгиликлар