Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Февраль/2021   Тадбирлар

Ўзбекистон элчиси Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъат раисига мамлакатимизнинг ЕИКдаги вакилини таништирди


МОСКВА, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биносида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ЕИК ҳайъати раиси Михаил Мясникович билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ИА мухбири.

Б.Асадов элчихонанинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси ва шу билан бирга Ўзбекистоннинг ЕИКдаги вакили Шуҳрат Шукуровни таништирди.

Ш.Шукуров 49 ёшда. У Москва иқтисодиёт-статистика институти ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Давлат идораларида 27 йиллик тажрибага эга. Ҳозирги лавозимга тайинланишидан аввал Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ЕИК ҳайъати раисига Бош вазир Абдулла Ариповнинг комиссия таркибига Ўзбекистон вакилини тайинлаш тўғрисидаги хати тақдим этилди.

Михаил Мясникович Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу лавозимга вакил тайинлаш тўғрисидаги қароридан мамнунлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу республиканинг ЕИК билан конструктив мулоқот ўрнатиш бўйича ташланган қадамидан далолат беради. Кенгаш раиси мамлакатимиз вакилига ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилади.

Шунингдек, ЕИК ҳайъатининг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича аъзоси (вазир) Сергей Глазев ва ЕИК ҳайъатининг савдо бўйича аъзоси (вазир) Андрей Слепнев билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олди.

Мавзуга оид

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргаз...

Буюк Британия қироличасининг турмуш ўрто...

Букингем саройи веб-саҳифаси маълумотига кўра, Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ...

Ўзбекистон делегацияси «TIBO-2021» XXVII...

Бугун Беларусь пойтахтида «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари фо...

Сўнгги янгиликлар