Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Ноябрь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон элчиси Индонезия қишлоқ хўжалиги вазири билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди


ЖАКАРТА, 25 ноябрь. «Дунё» АА/.  Мамлакатимиз элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезия қишлоқ хўжалиги вазири Сярул Ясин Лимпо билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, инвестиция, савдо ва инновацион салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 Мулоқот давомида икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида 17 турдаги маҳсулотларда зараркунандалар хавфини текшириш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишларни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистондан Индонезияга гилос, анор, қуритилган аччиқ қалампир маҳсулотлари экспортини, Индонезиядан эса банан, ананас, питайя сингари мевалар импортини йўлга қўйиш имкониятларига эътибор қаратилди. 

 Бундан ташқари, мулоқотда  шоличилик ва чой етиштириш бўйича Индонезия тажрибасини ўрганиш, чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш  ва ушбу йўналишларда индонезиялик мутахассисларни жалб этиш хусусида фикр алмашилди.

Томонлар икки томонлама алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, хусусан, Ўзбекистон ва Индонезия қишлоқ хўжаликлари вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш  бўйича келишиб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон меваси Ўмон савдо расталарини...

Ўзбекистон меваларини экспорт қилиш географияси кенгаймоқда....

Наманган – Нидерландия лолалари етиштири...

Наманган вилояти учун қишлоқ хўжалиги истиқболли ва муҳим соҳа ҳисобланади. Боиси ушбу ун...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ў...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон инвестиция фаолиятининг 2020 йил январь-...

Сўнгги янгиликлар