Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Сиёсат

Ўзбекистон элчиси Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери билан парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди


КУАЛА-ЛУМПУР, 5 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия парламентининг Вакиллар палатаси (Dewan Rakyat) спикери лавозимига янги сайланган Азҳар Азизан Харун билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида Азҳар Азизан Харунга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан йўллаган табрик хатининг нусхаси топширилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Вакиллар палатаси спикери табрик учун самимий миннатдорлик билдириб, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Унинг таъкидлашича, Малайзия Ўзбекистонда иқтисодиётни янада либераллаштириш ва модернизация қилиш, давлат бошқаруви ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолайди.

Томонлар бир-бирларига коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди ва ушбу соҳада ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини билдирди.

Шунингдепк, мулоқотда икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш барча соҳалардаги ўзаро муносабатларга ижобий таъсир ўтказиши қайд этилди.

Музокаралар якунида томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантриш, жумладан, 2020 йил сентябрь ойида навбатдаги онлайн форум ўтказиш ва пандемиядан кейинги даврда ташрифлар алмашиш тўғрисида келишувга эришди.

Мавзуга оид

«Ҳамдўстлик – 2020» Ўзбекистон-Тожикисто...

Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари ҳамкорлигидаги антитеррор махсус-тактик ўқув...

Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳба...

Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ма...

Ўзбекистон – Норвегия ташқи сиёсат маҳка...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа ша...

Сўнгги янгиликлар