Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон элчиси Шэньси провинцияси губернатори билан минтақалараро алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказди


ПЕКИН, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидов 21 октябрь куни Янлин шаҳрида Шэньси провинцияси губернатори Чжао Идэ билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Ўзбекистон вилоятлари ва Шэньси провинцияси ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, гуманитар соҳалардаги минтақалараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Учрашув чоғида 15 миллион доллар қийматидаги Қўшма қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий инновацион паркини барпо этиш лойиҳасининг амалга оширилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур парк қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун самарали майдонча ҳамда бу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича минбар бўлишга даъват этилган.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига юқори баҳо бердилар. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришда янги ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланиши таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – Беларусь: инвестиция, савдо...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов видеоконференцалоқа шаклида Бела...

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга вирус ...

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлар учун 200 м...

Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация м...

Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини яна...

Сўнгги янгиликлар