Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Ноябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчиси Украинанинг йирик фармацевтика компанияси раҳбарига давлат мукофоти топширди


КИЕВ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов ушбу мамлакатнинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири - «Фармак» раҳбари Фила Жебровскаяга «Ўзбекистон Республикаси мустакиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини тантанали тарзда топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда «Фармак» компаниясининг Ўзбекистон аҳолисини зарур сифатли тиббий дори маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича фаолияти, айниқса, коронавирус пандемияси даврида олиб бораётган ишлари юқори баҳоланди.

«Фармак» компанияси бугунги кунда Украинада фармацевтика соҳасида етакчи ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бу ерда дори-дармон соҳасидаги илғор жаҳон амалиётига жавоб берадиган ишлаб чиқариш ва сифат стандартлари қўлланилади.

Фила Жебровская мукофотни қабул қилиб олар экан, камтарона меҳнатига берилган юксак баҳо учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирди. У Ўзбекистонда кенг миқёсда амалга оширилаётган либераллаштириш жараёнлари мамлакатимизда қаттиқ дори шаклларини ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш учун асос бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақида сўз юритиб, Фила Жебровская бугун Тошкент шаҳрида 100 га яқин маҳаллий ходим меҳнат қилаётган лойиҳа идораси фаолият кўрсатаётганини маълум қилди.   

«Фармак» раҳбари Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлаб, компания республикада ишлаб чиқариш лойиҳасини яқин муддатда  ишга туширишга умид билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон Фуқаролик ав...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов кеча ушбу мамлакат Фуқаролик авиацияс...

Навоий сиймоси ўзбек ва турк халқларинин...

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Али...

Сеулда Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш б...

Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни асрлар давомида қарор топган қадимий дўстлик ришталари бо...

Сўнгги янгиликлар