Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Июль/2021   Сиёсат

Ўзбекистон элчиси Вашингтонда АҚШ Конгресси аъзолари билан икки томонлама муносабатлар масалаларини муҳокама қилди


ВАШИНГТОН, 28 июль. /«Дунё» АА/ Ўзбекистон-АҚШ парламентлараро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шунингдек, АҚШ Конгресси билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов америкалик қонун чиқарувчилар билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

АҚШ Конгресси ташқи ишлар қўмитасида Осиё, Тинч океани ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмитанинг ҳамраиси, Огайо штатидан сайланган республикачи конгрессмен Стив Чабот  билан учрашув чоғида у Ўзбекистон раҳбариятини «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

«Тошкент конференцияси минтақанинг улкан иқтисодий, транспорт ва гуманитар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади», - деди конгрессмен.

Стив Чабот АҚШ Конгрессига 1995 йил январь ойида сайланган. У Ташқи ишлар, суд ва кичик бизнес қўмиталарининг аъзоси.

АҚШ Конгрессига Нью-Жерси штатидан сайланган конгрессмен, Демократик партия аъзоси Эндрю Ким Ўзбекистон илгари сураётган минтақавий сиёсатни қўллаб-қувватлар экан, бундай сиёсат Марказий Осиёда ишонч ва ўзаро тушуниш муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганини қайд этди. Конгрессмен Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро анжумани якунларига юқори баҳо берди. Ушбу анжуман давлатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш имконини беришини ва давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда транспорт алоқаларини кенгайтириш орқали Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини  билдирди.

Эндрю Ким АҚШ Конгрессига 2019 йил январь ойида сайланган. Этник корейслардан Конгрессга сайланган биринчи вакил, Демократик партия аъзоси. У Қуролли кучлар, ташқи ишлар ва кичик бизнес қўмиталари фаолиятида иштирок этади.

Теннесси штатидан республикачи конгрессмен Тим Бурчетт билан учрашув чоғида америкалик қонун чиқарувчи АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларидаги ҳозирги юқори даражадаги изчилликдан, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик алоқаларидан мамнуният билдирди. Конгрессменнинг айтишича, парламентлараро яқин алоқалар кўп қиррали стратегик шерикликни тарғиб қилишнинг муҳим кўмагига айланиши керак. Шу муносабат билан Тим Бурчетт АҚШ Конгресси вакиллари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Тим Бурчетт АҚШ Конгрессига 2019 йил январь ойида сайланган. У Осиё, Тинч океани ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Субқўмита аъзоси ва  АҚШ Конгрессинингг Ташқи ишлар қўмитасида Ядро тарқалишига қарши кураш ҳамда  Транспорт ва инфратузилма бўйича қўмиталарининг аъзоси.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, америкалик қонун чиқарувчилар билан учрашувлар натижасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан мунтазам мулоқотларни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Конгрессменлар Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» гуруҳига қўшилиш бўйича қизиқишини тасдиқлади. Улар ушбу дўстлик гуруҳи Конгрессда кенг қўллаб-қувватланаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, АҚШ Конгресси аъзолари 2021 йилнинг кузида АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишни режалаштираётган Миссисипи штатидан сайланган республикачи конгрессмен Трент Келли билан бирга мамлакатимизга сафар қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Канада парламентлараро мул...

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси (бир вақтнинг ўзида Канадада ҳам) видеоконференц...

Франциядан муносабат: Маҳалла - ўзбек х...

Ўзбекистонда маҳалла ва оила институтларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантириш бўйич...

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни дин...

Жорий йил 7 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментининг расмий баёноти эъл...

Сўнгги янгиликлар