Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюросининг раҳбари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди


СЕУЛ, 11 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро иқтисодий алоқалар бюросининг янги тайинланган бош директори Парк Ил Ёнг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Жанубий Корея Эксимбанкининг иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан молиявий-техник ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, муҳим лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Учрашув аввалида Парк Ил Ёнг Жанубий Корея ва Ўзбекистон Президентлари ўртасида яқин ва дўстона муносабатлар қарор топганини қайд этар экан, жорий йил 28 январь куни ўтказилган онлайн-саммит натижалари бу ҳақиқатни яна бир бор исботлаганини айтди. “Икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳукуматларимиз аъзолари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда, жумладан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея Бош вазирларининг ўринбосарлари Сардор Умурзоқов ва Хонг Нам-Ки ўртасидаги яқин профессионал алоқалар шундан далолат беради”, деди у.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бош директорининг айтишича,  лавозимга тайинлангунга қадар у Жанубий Кореянинг Хорижий давлатлар билан иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) доирасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини назорат қилган. «EDCF билан ҳамкорлик нуқтаи назаридан Ўзбекистон Корея Республикаси учун муҳим ва устувор давлат ҳисобланади. Ўзбекистонда мамлакатларимиз ўртасидаги намунали ва дўстлик рамзларига айланган, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилди ва оширилмоқда», деди Парк Иль Ёнг.

Учрашув давомида EDCFдан имтиёзли молиялаштиришни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар учун техник ҳужжатларни тасдиқлаш ва тайёрлаш тартибларини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Улар орасида «Tashkent Pharma Парк» фармацевтика кластерини ва катталар учун кўп тармоқли замонавий ихтисослаштирилган тиббиёт марказини яратиш лойиҳалари алоҳида ажралиб туради. Пак Ил Ёнг Ўзбекистонда лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича ўз вазирлиги мутасаддилари томонидан алоҳида назорат ўрнатилганини айтди.

Мулоқот якунида Пак Ил Ёнг Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўсиб бораётган алоқаларнинг янада кенгайишига хизмат қиладиган барча тадбирлар юзасидан фаол ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ў...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нагоя шаҳрининг мэри билан истиқболдаг...

Польша компанияси Ўзбекистонда юқори тех...

Польшанинг «Tri-Wall Polska» компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича директори Дариуш Кочма...

Ўзбекистонлик ёш тадбиркорлар Германия т...

Мамлакатимиз ёш фермерларини Германия қишлоқ хўжалиги тажрибаси билан таништириш, уларнинг...

Сўнгги янгиликлар