Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея мукофоти билан тақдирланди


СЕУЛ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен Жанубий Корея дўстлик ва маданият элчилари уюшмаси томонидан “2020 йилнинг энг илғор элчиси” мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари ушбу мукофотга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат халқларининг дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни юксалтиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун муносиб деб топилди.

Тақдирлаш маросимида Жанубий Корея дўстлик ва маданият элчилари уюшмаси президенти, «NDNnews» журнали раиси ва ношири Шин Хюн Ду Виталий Феннинг самарали дипломатик фаолиятини эътироф этиб, келгусида икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг дипломатик ваколатхона саъй-ҳаракатлари билан янада жадал суръатларда ривожланишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 2018 йил август ойида Виталий Фен дипломатик хизматдаги самарали фаолияти ва улкан хизматлари учун “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган эди.

Мавзуга оид

Пекинда Ўзбекистон Президентининг ШҲТ са...

Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси томонидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибиятида Пре...

Малайзиянинг статистика фаолиятини самар...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида 16-17 декабрь кунлари Ўзбекистон Рес...

Малайзиялик Нақшбандия тариқати издошлар...

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Бутунжаҳон сўфийлик маркази (World Sufi Center) бош коти...

Сўнгги янгиликлар