Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Декабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон энергетика вазири И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети раҳбарияти билан учрашди


ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Москвага амалий сафари доирасида И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда вазир ушбу олий ўқув юртининг Ўзбекистон нефть ва газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнидаги муҳим ролини қайд этди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2007 йил 12 январдаги қарори асосида Тошкентда Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали ўз фаолиятини бошлаганди.

И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети вакиллари ўз томонидан талабаларнинг новаторлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкентдаги филиал билан ҳамкорликдаги лойиҳаларга, ўзаро алоқаларга ҳамда ўзаро тажриба ва инновациялар алмашинувига катта қизиқиш билдирди.

Маълумки, РДУнинг Тошкентдаги филиали И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг алоҳида тузилмавий бўлинмаси ҳисобланади. Унда барча даражадаги мутахассислар, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Россия давлат нефть ва газ университетида қабул қилинган таълим дастурларига мувофиқ республиканинг нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда шиша идиш ва буюмлар экспор...

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон 20 дан ортиқ давлатга қиймати 17,6 миллион ...

Ўзбекистон анор экспорти географиясини ...

Covid-19 пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитда ўзбек боғбонлари муносиб меҳнат қилиб к...

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 12 январ...

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 12 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ...

Сўнгги янгиликлар