Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон энергетика вазирлиги 17 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот берди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 17 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 201 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 93 миллион 990  минг кубометр табиий ва 562 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

 2021 йил 16 январь куни соат 21:29 да Сирдарё вилояти Ховос туманида “Оқчангал” МФЙдаги 301-сонли трансформатор пунктида ёнғин келиб чиққани ҳақида Ховос ТЭТК диспетчерлик бўлимига маълумот келиб тушган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 17 январь куни соат 13:15 да авария ҳолати тўлиқ бартараф этилиб, истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланган.

18 январь куни соат 11:00-16:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қум ариқ” МФЙда электрон газ ҳисоблич ускуналарни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ушбу МФЙдаги 298 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.

   Оҳангарон туманида 3 минг 869 та аҳоли ва 37 та улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек Қуйичирчиқ туманининг “Зангар” МФЙдаги 125 та аҳоли хонадонида 18 январь куни соат 04:00 дан 13:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича сиз 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатади.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида...

Жума куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбоса...

Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий ...

Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун интерактив маълумотлар ...

Ўзбекистон кўмаги билан Мозори Шарифда ў...

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида 14 май куни ўсимлик ёғи ишлаб чиқариладиган модулли за...

Сўнгги янгиликлар