Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Декабрь/2022   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Ўзбекистон етакчисининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси афғон нашри нигоҳида

ҚОБУЛ, 27 декабрь. /«Дунё» АА/. Афғонистонда инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасининг электрон саҳифасида «Ўзбекистонда 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси асосида тайёрланган ушбу мақолада жорий йилда мамлакатимиз эришган муваффақиятлар ва келгуси йил учун режалаштирилган вазифалар ҳақидаги атрофлича маълумотлар афғон ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинган.

Унда, жумладан, 2022 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошгани, Ўзбекистон иқтисодиётига 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келгани ҳолда экспорт улуши эса 19 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинган.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳам жиддий ишлар амалга оширилгани қайд этилар экан, “якунланаётган  йил мамлакат тарихида илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилгани, мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилгани ҳолда ажратилаётган маблағлар 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етгани таъкидланган.

Мақолада келгуси йилга режаларни тўғри олиш учун халқнинг фикрини ҳар бир йўналиш бўйича чуқур таҳлил этиб, 20 мингга яқин таклифлар муҳокама қилингани ҳам алоҳида қайд этилган. “Одамларимиз таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт йўналишларида аниқ-равшан масалаларни кўтариб, улар бўйича тизимли ечимларни ҳам таклиф этаётганига эътибор қаратилди. Аҳолимиз биздан мактаб, боғча ва шифохоналарни кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифатини оширишни, маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммоларини ҳал қилишни, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда.

Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт. Ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди. Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиб бериш асосий вазифамиз бўлиши керак. Халқимизга қанча имконият яратсак, бунинг фойдаси жамиятимизга ўн карра, юз карра бўлиб қайтади”, дея Ўзбекистон Президенти айтган фикрландан иқтисоб келтиради нашр.

«The Kabul Times» нашри кириб келаётган янги 2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилинганини ҳам қаламга олган.  

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўз...

Пекиндаги элчихонамиз томонидан Хитой пойтахти ва ушбу мамлакатнинг шаҳарларида истиқомат ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизни...

Ҳиндистонда чоп этиладиган сиёсий-таҳлил...

Ҳиндистонда инглиз тилида чоп этиладиган “Political Events” сиёсий-таҳлилий журналининг 20...

Сўнгги янгиликлар