Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Декабрь/2021   Илм-фан

Ўзбекистон «EXPO-2020 DUBAI»да Мусо Ал-Хоразмий тадқиқотларига бағишланган кўргазма ташкил қилди

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон «EXPO-2020 DUBAI» доирасида ўтказилган «Al Burda» фестивалида «Dixit Algorizm(«Ал-Хоразмий айтганидек»)  кўргазмаси билан қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳар 2 йилда ўтказиладиган «Al Burda» фестивали ҳозирги замон ислом санъати ва маданиятига бағишланади ҳамда мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш, фикр алмашиш, ғояларни биргаликда амалга ошириш мақсадидаги ижодий раҳбарлар, олимлар, рассомлар учун мулоқот майдони вазифасини бажаради.

 «Dixit Algorizmi»  кўргазмаси IX асрда яшаб ижод этган буюк ўзбек олими ва математиги Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмийнинг 820 йилда ёзилган «Китаб ал-Жабр ва ал-муқабала» номли китобида батафсил баён қилинган тадқиқотларига бағишланади. Олимнинг фундаментал асарларидан иборат кўргазма экспозицияси бугунги технологик тараққиётга, замонавий маданият ва инновацияларга қандай таъсир кўрсатгани ҳақида маълумот олиш имконини беради. Кўргазма раҳбари - Жозеф Грима. Шейда Гомаши ва Камило Оливеира ҳаммуаллифлар ҳисобланади.

«Dixit Algorizmi»  кўргазмаси «Art Agenda», «Monocle Magazine», «The National Newspaper Dubai», «The Art newspaper»  ва бошқа халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.

Жаҳон ҳамжамиятининг катта қизиқиши туфайли кўргазма турли халқаро майдонларда намойиш этилиши режалаштирилган ва бундай намойишлардан биринчиси «Al Burda» фестивали доирасидан ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, «Dixit Algorizmi»  кўргазмаси биринчи марта  жорий йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Замонавий санъат марказида  намойиш этилган эди.

Мавзуга оид

Латвия Ўзбекистон учун қўшимча таълим гр...

Унга кўра, 2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистонга 11 та грант ажратиш тўғрисида қарор қабул...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма лойиҳа...

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари Э.Искандаров Жанубий Кореянинг «Hans...

Ўзбекистон Ядро тадқиқотлари бирлашган и...

Жорий йил 23 ноябрь куни Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (Dubna)га аъзо давлатлар м...

Сўнгги янгиликлар