Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Илм-фан

Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари Истанбулда ўтказилган Туркия Фанлар академияси ва Осиё Фанлар академиялари ҳамда жамиятлари ассоциацияси симпозиумида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Туркия Фанлар академияси ва Осиё Фанлар академиялари ҳамда жамиятлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган халқаро симпозиумда  иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Сафар давомида Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Туркия Фанлар академияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.  Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси делегацияси Истанбул шаҳрида Туркия илмий-техникавий тадқиқотлар кенгаши президенти, профессор Ҳасан Мандал, Истанбул Заим университети президенти ва ректори, профессорлар М.Булут ва А.Азҳар ҳамда Намик Камол университети профессорлари Ф.Гуктепе ва У.Гуктепе билан музокаралар ўтказди.

 Туркия илмий ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан кечган млоқот чоғида қўшма лойиҳаларни  амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Бундан ташқари, Ўзбекистон Фанлар академияси делегацияси Туркиянинг Мармара илмий тадқиқотлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.  Марказдаги Сувни тозалаш технологиялари, Полимерлар кимёси, Юқори температуралар ва материалшунослик ҳамда Биотехнологиялар лабораториялари ўзбек олимларида катта таассурот қолдирди.

 Марказ олимлари ва тадқиқотчилари иштирокида семинар ташкил этилди, унда икки томонама ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Мулоқот натижасида жорий июнь ойи Мармара илмий тадқиқотлар маркази вакилларининг Ўзбекистонга илмий сафарини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси ЮН...

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси ЮНEСКО томонидан эътироф этилди...

Мактабларда «Тарбия» фани жорий этилади...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия»...

Таълим инспекцияси Европа олий таълим си...

Жумладан, жорий йилнинг 28 апрель куни ENQA бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ваз...

Сўнгги янгиликлар