Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Спорт

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти FIFA ва ОФК президентлари билан мамлакатимиз ва минтақа футболини ривожлантиришга доир келгуси вазифаларни муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. FIFA президенти Жанни Инфантино ва ОФК президенти Шайх Салмон Марказий Осиё футбол ассоциацияси (СAFA) таркибига кирувчи футбол ассоциациялари раҳбарлари билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди. Онлайн анжуманда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎФА манбасига асосланиб.

Тадбирда минтақада футболни ривожлантириш билан боғлиқ  вазият ва келажакдаги режалар бўйича фикр алмашилди.

 Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганига қарамай, футбол учрашувларини мунтазам ўтказиб борилишини таъминлаш учун халқаро футбол уюшмалари ва аъзо ассоциациялар қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Жанни Инфантино томонидан FIFAнинг бу борадаги ишларни амалга ошириш бўйича тажрибаси таништирилди. ОФК президенти Шайх Салмон эса Осиёда ҳукм сураётган вазият бўйича ҳисобот берди.

Онлайн конференцияда ЎФА президенти Абдусалом Азизов иштирокчиларга мурожаат қилди:

«Ҳурматли ҳамкасблар, дастлаб шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон FIFA президенти Жанни Инфантинони ҳозирги мураккаб вазиятда тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишонч билдиради. Барча қийинчиликлар тез фурсатда ўз ечимини топиши ва FIFA ўзининг юксак мавқеини тасдиқлашига ишончим комил.

Эпидемиологик вазият жиддийлигига қарамай, карантиннинг дастлабки кунларидан бошлаб, ЎФА онлайн режимда иш олиб бормоқда. Аввалдан режалаштирилган қисқа ва узоқ муддатли режалар бўйича тегишли вазифалар бажарилмоқда.

Май ойида Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бир мунча яхшиланганидан сўнг, ЎФА ва ПФЛ карантин ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда профессионал лигалар учрашувларини томошабинларсиз давом эттириш учун Covid-19 махсус тиббий протоколини ишлаб чиқди. Ўзбекистон Суперлигасига 13 июнь куни қайта старт берилди ва мусобақа 20 июлгача давом этди.

Ўзбекистон чемпионатини қайта тиклаш жорий йилнинг 14 августидан режалаштирилган ва лиганинг 1-босқич ўйинлари марказлаштирилган форматда ўтказилади.

Шунингдек, ЎФА пандемия пайтида терма жамоалар учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта учта шаҳарда 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу пандемия даврида дунёдаги биринчи марказлаштирилган халқаро футбол мусобақаси бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратди. Ушбу лойиҳа FIFA ва ОФК вакиллари билан муҳокама қилинганидек, Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун катта имкониятларини яратади.

Ушбу марказ 160 ўринли меҳмонхона комплекси, 7 та стандарт футбол майдони, реабилитация ва илмий-услубий марказ ва бошқа зарур шароитларни ўз ичига олади», - деди ЎФА Президенти.

ЎФА раҳбари Шунингдек, FIFA ва ОФК президентларини Ўзбекистонда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига таклиф этди ва уларнинг ташрифи бутун мамлакат футбол жамоатчилиги ҳамда футбол ишқибозларини хурсанд этишини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Конференция доирасида Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Афғонистон футбол ассоциациялари раҳбарлари ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар бўйича маълумот берди.

Мавзуга оид

Бадиий гимнастикачиларимиз халқаро турни...

Эстонияда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича «Мисс Валентине» Гран-при мусобақасида Ўзбек...

U-16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш сана...

Жорий йилнинг куз фаслида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш ...

Россия клуби Остон Ўрунов билан шартнома...

Россиянинг «Уфа» футбол клуби расмий сайти Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли яри...

Сўнгги янгиликлар