29/Август/2022 Биласизми?...
ТОШКЕНТ, 29 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистонга хориждан жами 2,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 25266 дона газ плитаси олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, газ плиталари импорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1008 тага камайган.
Мамлакатимиз Хитойдан (11,3 минг), Беларусь (9,9 минг), Туркия (2,8 минг), Польша (411), Италия (356), Украина (182) ва Грузиядан 150 дона газ плиталари харид қилди.