Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Май/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон гилоси Жанубий Корея бозорларини забт этмоқда


СЕУЛ, 23 май. /«Дунё» АА/. Бугун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг чартер рейси билан Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига мамлакатимизда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Gold Dried Fruits Export» компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор - «NK GlobalNet Co., Ltd.» компаниясига етказилди. Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

Ўзбек гилосининг дастлабки жўнатмаси Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Шу ўринда 2020 йил Корея Республикасининг карантин ҳамда ҳайвон ва ўсимликлар инспекцияси агентлиги Ўзбекистоннинг «Gold Dried Fruits Export» (Тошкент шаҳри) компанияси, «Uz-Segang» қўшма корхона (Фарғона вилояти), «Brand Investment Group Agro» МЧЖ (Андижон вилояти), «Pure Fruit Trade» МЧЖ (Наманган вилояти), «Namangan Agro Logistics» МЧЖ (Наманган вилояти) ва «Samarkand Garden Plast» МЧЖ (Самарқанд вилояти) каби 6 та компаниясига Жанубий Корея бозорига янги узилган гилос етказиб беришга рухсат берганини таъкидлаш жоиз.  

Мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик миссияси мамлакатимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш бўйича тизимли ишларни фаол давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Вашингтонда “Мамлакатларни баҳолаш харит...

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари “Millennium Challenge Corporation” (MCC) вак...

​Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикер...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош в...

Ўзбекистон – Италия ўртасида ҳамкорлик к...

С.Умурзоқов Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Л.Ди Майо билан ик...

Сўнгги янгиликлар