Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Ноябрь/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан Ар-Риёдда ўтказилган халқаро форумда иштирок этди

АР-РИЁД, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Дониёр Рустамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия томони билан  ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уни жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилгани баробарида  Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан ташкил этилган (ХЭИ) «Дунёни осмон билан боғлаб» деб номланган форумда иштирок этди.

ХЭИ форумида «Осмондан уланишни таъминлашнинг мураккабликлари ва имкониятлари», «B5G ва 6G учун ер усти бўлмаган тармоқларда IEEE танлови», «Нима учун дунё осмондан уланишга муҳтож?», «Технология намойиши: Стратосферадан уланиш», «Хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг миллий чегаралардан ташқарида глобаллашуви», «Глобал уланиш учун интеграцияланган космик-ҳаво-ер тармоқлари» ва бошқа мавзулардаги маърузалар тингланди.

Тадбирда давомида Ўзбекистон томони Нидерландиянинг «SES» компанияси билан Ўзбекистонда замонавий йўлдошли алоқа тизимларидан фойдаланиш бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва «One Web» компанияси билан Ўзбекистонда хаб станциясини қуриш масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Шунингдек, Саудия Арабистонининг Радио ва телевидение бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад бин Фаҳад Ал-Ҳарсий, ХЭИнинг Радиоалоқа бюроси директори Марио Маневичлар билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган музоқаралар натижасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган Амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Боку ва Урганч ўртасида ҳафтасига бир ма...

Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпанияси Урганч ва Боку ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатнавл...

Марказий Осиёда чегараларни комплекс бош...

ЕИ Марказий Осиёдаги чегараларни бошқариш дастурининг 10-босқичи (БОМCА-10) доирасида Ўзбе...

Сирдарё вилояти делегациясининг Жанубий ...

Шу кунларда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф ...

Сўнгги янгиликлар