Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Апрель/2021   Медиа

Ўзбекистон халқаро меъморчилик биенналесида тақдим этилди


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 апрель. /«Дунё» АА/. Швейцариянинг қурилиш соҳасидаги таниқли меъморлар ва юқори салоҳиятга эга мутахассислар бирлаштирган «Swiss-architects» халқаро премиум тармоғи веб-саҳифасида «Ўзбекистон Christ & Gantenbein биенналесида биринчи марта тақдим этилди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, материал муаллифи Юхо Ниберг Венециядаги 17-халқаро меъморчилик биенналесида Ўзбекистоннинг биринчи иштироки ҳақида маълумот беради  ва ўқувчиларни мамлакатимиз билан таништиради. Хусусан, у Ўзбекистондаги маҳалла институти, унинг анъанавий ва замонавий шакли ҳақида ҳам сўз юритади.

Мақолада «Узоқ тарих давомида маҳалла қудратли маданий марказ ва самарали ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб келган. Шунинг учун миллий павильон ўзбек фуқаролик жамиятининг асоси бўлган ушбу институтга бағишланган», деб ёзади мақола муаллифи.

Таъкидланишича, ушбу қудратли маданий марказ ва самарали ўзини ўзи бошқариш органи тарихий жиҳатдан оилавий алоқалар ва жамиятнинг кундалик ҳаёти асосида қурилган.

“Ўзбекистонда бугун 10 мингдан зиёд маҳалла мавжуд, уларнинг ҳар бирида 150 дан 2000 гача аҳоли истиқомат қилади”, дейилади нашрда.

Муаллифга кўра, тадқиқот натижалари кўргазмада турли хил кўринишда намойиш этилган.  Бир томондан, «Quarta Tesa»нинг бутун майдонини эгаллаган маҳалладаги уйларнинг 1:1 масштабли модели, бошқа томондан испан режиссёри Карлос Касас томонидан мавзуга оид ёзиб олинган акустик ёндашув ўрин олган. Ва ниҳоят, учинчи шаклда  нидерландиялик фотограф Бас Принсеннинг маҳалла ҳаётига бағишланган асарлари ўрин олган.

Мавзуга оид

Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистон ҳинд ...

Ҳиндистоннинг «Express Pharma» ва «Deccan Herald» электрон нашрларида «Ўзбекистон ҳинд ком...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимои...

Жорий йил 7 декабрь куни Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «The Kabul Times» газ...

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ...

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси ўз ўқувчиларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисоди...

Сўнгги янгиликлар