Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Октабрь/2021   Экология

Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлди

ЖЕНЕВА, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Гланд шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (ХТМИ) глобал ривожланиш гуруҳи директори Энрике Ламанн билан учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи биохилма-хилликни сақлаш соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи, табиатнинг яхлитлигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳисса қўшувчи ташкилот ҳисобланади.

Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлишига бағишланган расмий маросим ўтказилди. Мамлакатимиз мазкур ташкилот сафига қўшилган 92-давлат ва Марказий Осиё минтақасидаги биринчи мамлакат бўлди.

Ташкилотга аъзо бўлиш Ўзбекистонга Глобал экологик жамғарма  ва Яшил иқлим жамғармасидан табиатни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар учун грант маблағларини жалб қилиш, республикадаги ихтисослаштирилган муассаса ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ташкилотнинг халқаро стандартларини қўллаш имкониятларини беради.

Ўзбекистон вакиллари республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тикланиш ва иқлим ҳаракатлари соҳасида олиб борилаётган изчил ишлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этди.

ХТМИ Ўзбекистоннинг биохилма-хилликни сақлаш соҳасидаги илмий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлари ва интилишини юқори баҳолади.

Учрашув натижасида мамлакатимиз ва ХТМИ ўртасида озиқ-овқат тизими, ердан фойдаланиш ва экотизимларни тиклаш, тоғли ва водийли ҳудудларда ўрмонларни барқарор бошқариш, Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш орқали зооноз касалликларнинг пайдо бўлишига ландшафт мослашувчанлигини ошириш каби қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони “Яшил Саудия Арабистон...

Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, Подшоҳлик "Яшил Сау...

Ўзгидромет: Эртага Ўзбекистон ҳудудига қ...

Ўзбекистон гидрометеорология маркази 12-14 апрель кунлари мамлакатимизда кузатиладиган о...

Амина Муҳаммад: Орол денгизидаги иқлим ф...

БМТ расмий сайтида ташкилот Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг июнь ойин...

Сўнгги янгиликлар