Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Хитойга қадоқланган қуруқ мевалар етказиб бериш ҳажмини оширмоқда

ПЕКИН, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Хитой қайта ишланган мева-сабзавотлар, майиз ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш кўрсаткичлари бўйича жаҳонда етакчилардан ҳисобланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Шу билан бирга мамлакатда мева-сабзавотларга ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида хорижий мамлакатлардан кўп миқдорда қуритилган мева ва ёнғоқ импорт қилади.

Ўзбекистон Хитойга ерёнғоқ, ёнғоқ, қуритилган ўрик ва унинг данаги, майиз ва бошқа қуритилган меваларни етказиб беради. Хусусан, Ўзбекистоннинг Хитой майиз импортидаги улуши 40 фоизни ташкил қилиб, бу мамлакатнинг импорт шериклари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бироқ хитойлик импортчилар майизни мамлакат ҳудудида қайта ишлаш мақсадида, асосан, 10-25 килограммлик қутиларда, қадоқланмаган ҳолда сотиб олади.

Бугунги кунда, Хитойда қайта ишлаб қадоқланган маҳсулотлар бозори ривожланиб бормоқда. Бундай турдаги маҳсулотлар юқори гигиена стандартларига жавоб бериши ҳамда харидорларнинг турли эҳтиёжларини қондира олиши туфайли истеъмолчилар томонидан ижобий кутиб олинмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли томонидан соғлом турмуш тарзига амал қилишга кенг эътибор берилаётганлиги сабабли ширинликлар сифатига бўлган талаб ҳам мос равишда ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда мамлакатда аҳоли банд бўлиш даражасининг тобора ортиб бориши кичик ҳажмда қадоқланган тайёр маҳсулотларга бўлган талабни оширмоқда. Ўз навбатида, бу каби ширинликлар аҳолининг асосий истеъмол таомига айланиб бормоқда. Бунда маҳсулотнинг бренди ва у ишлаб чиқарилган мамлакатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ХХР бозорининг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида ишлаб чиқарувчилар орасидаги кучли рақобат мавжудлиги билан изоҳланади. Истеъмол бозоридаги турли сегментларнинг юқори суръатда ўсиши бозорга янги ўйинчиларни жалб этмоқда. Шу сабабли, Хитой ҳукумати истеъмолчиларга юқори стандартларга жавоб берадиган маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тартибга солувчи қатор талабларни жорий қилган.

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда Хитойнинг йирик шаҳарларида олиб борилган реклама-кўргазма тадбирлари Ўзбекистонда тайёрланган тайёр маҳсулотларни йирик хитой бозорига олиб чиқиш имконини берди. Хусусан Хитой компанияси билан тузилган шартнома асосида Тошкентда фаолият юритадиган “Cherry-pick рroduction” МЧЖ Ўзбекистоннинг VITA BOOM бренди остида (ҳар бири 200 грамдан) қадоқланган турли хилдаги ёнғоқ ва қуритилган меваларни ХХРга етказиб беришни бошлади. Бунда қайта ишланган ва қиймат қўшилган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш мева-савзавотларни хом-ашё кўринишида етказиб беришга қараганда кўпроқ фойда келтиришини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, тайёр маҳсулотларни харидорга сотишни жадаллаштириш мақсадида «Uzbekistan Airways» МАК томонидан синов партиясининг етказиб берилганлигини таъкидлаш лозим.

Мамлакатимизда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кўпайтириш масаласи долзарб бўлиб турган бир пайтда бу қадамлар экспорт қилувчиларга юқори кўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулотлар турини кенгайтириш имконини беради.

Қайд этиш лозим, электрон савдо майдончалари истеъмолчиларга маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати билан боғлиқ хавотирларнинг мавжудлиги туфайли халқаро савдо белгисига эга хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишга имкон яратади. Бошқа тарафдан, электрон савдо майдончалари ишлаб чиқарувчилар учун кенгроқ қамров ва самарали маркетинг имкониятларини ҳам тақдим этади.

Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси томонидан «Made in Uzbekistan» ёзуви остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Хитойнинг машҳур электрон савдо майдончаларига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни аниқ айтиш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи қуритилган мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулотларини жаҳоннинг энг йирик бозори ҳисобланган Хитойга етказиб бериш бўйича янги имкониятлар очилмоқда.

Мавзуга оид

ИТСВ: Москвада Ўзбекистон ва Россия ўрта...

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи чоғида ИҲ бўйича Ўзбекистон-Россия ҳу...

Тошкент шаҳар ва Туркистон вилояти хоки...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ...

Ўзбекистон элчихонаси Малайзия компания...

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси «ScentPur Industry» компанияси директори Денни Та...

Сўнгги янгиликлар