Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Январь/2023   Ватандошларимиз

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги Исроилда меҳнат қилаётган ватандошлар билан онлайн мулоқот ўтказди

ТЕЛЬ-АВИВ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар иштирокида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг Исроилда ногирон ва кекса ёшдаги шахсларни парваришлаш соҳасидаги фаолиятга оид масалалар муҳокама қилинди.

Исроил давлатида вақтинча ишлашни режалаштираётган ватандошлар учун дастлабки тайёргарлик босқичи, хусусан, иврит тили, ҳамширалик ва психологик тайёргарлик бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини, жумладан, маҳаллаларни мавжуд таълим инфратузилмаси, чет давлатларда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш бўйича яратилган шароитлар ва талаблар, хорижда меҳнат қилиб қайтиб келган юртдошларимизни иш билан таъминлашга оид маълумотлар тарқатишга жалб қилишнинг муҳимлиги қайд этилди.

2022 йил Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида имзоланган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик битимини амалга оширишнинг аҳамиятига эътибор қаратилди. Исроил ташқи сиёсат маҳкамаси маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда 10 минг 500 дан зиёд ўзбекистонлик вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда.

Мулоқот давомида, шунингдек, ватандошларимизнинг хорижий давлатдаги меҳнат фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш каби долзарб масалалар қайд этилди.

Ватандошлар мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ёшлар ташкилотлари вакиллари иштирокида мулоқотлар доимий равишда ўтказилишининг муҳим жиҳатлари, хусусан,  бундай алоқаларни ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги ҳақида сўз юритди.

Мавзуга оид

Ватандошлардан табрик: Янги Ўзбекистон с...

Малайзиянинг «PETRONAS» компанияси ходими, ватандошимиз Абдулазиз Багиев Ўзбекистон давлат...

Мисрдаги ватандошлар билан онлайн-мулоқо...

Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси томонидан “Ватандошлар” жамоат фонди ва Ташқи и...

Бош консулхона ходимлари Ленинград вилоя...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Ленинград вилоятидаги «Строй крафт» МЧЖ томонидан...

Сўнгги янгиликлар