02/Июль/2020 Долзарб
ТОШКЕНТ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Озарбайжон Республикаси ички ишлар вазири номига мактуб йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Пўлат Бобожонов ўз мактубида Озарбайжон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-полковник Эйвазовни мамлакат полицияси куни муносабати билан табриклаб, мазкур байрам қалбида Ватани ва халқига бўлган чин муҳаббати туфайли ҳар қандай қаҳрамонликка тайёр, кучли ирода ва матонатга эга бўлган инсонларга нисбатан чуқур эҳтиром ва ҳурматни ўзида акс эттиришини қайд этган.
Ўзбекистон ички ишлар вазири, шунингдек, мамлакатларимизнинг тинчлик ва осойишталик, ҳуқуқ тартибот ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, ривожланиб боришини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги мамлакатимиз Қонуни билан, 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган.