Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ИИВ ва Европа Иттифоқи доимий мулоқотни ривожлантириш, соҳага оид лойиҳалар орқали тажриба алмашишга келишиб олди

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Кеча Тошкент шаҳрига расмий ташрифи давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ИИВ  ахборот хизматидан  олинган  маълумотларга кўра,  музокараларда томонлар сўнгги йилларда юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида инсон қадрини юксалтириш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот алмашдилар.

Ички ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан Марказий Осиё чегараларини бошқаришда кўмаклашиш (БОМКА-10), Марказий Осиё минтақаси ҳуқуқ-тартибот ходимларининг билимларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш (LEICA), Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олиш (CADAP) ва бошқа лойиҳалари орқали турли соҳаларда ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича  Ички ишлар вазирлиги ва  Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик ва  доимий мулоқотни ривожлантириш,   соҳага оид лойиҳаларни амалга ошириш  орқали тажриба  алмашишга  келишиб  олинди.

Мавзуга оид

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиг...

Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш аге...

Польша компанияси Ўзбекистоннинг фазо со...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польшанинг “Creotech Instruments SA» компанияси Бош директ...

Ўзбекистон делегацияси «Хитой–Марказий О...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги делегация Хитойда ташриф ...

Сўнгги янгиликлар