Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Июль/2022   Тадбирлар

Ўзбекистон илк бор ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кеча  ЮНEСКО Бош қароргоҳида (Париж) бўлиб ўтаётган «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конвенцияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг 9-сессиясида Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзоликка сайланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида мамлакатимизнинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага 4 йилга (2022-2026 йй.) аъзо бўлди.

Таъкидлаш керакки, ЮНEСКОнинг иккинчи минтақавий сайлов гуруҳида (Шарқий Европа ва МДҲнинг айрим давлатлари) иккита бўш ўрин учун бешта номзод – Ўзбекистон, Болгария, Босния ва Герцеговина, Словакия ҳамда Эстония ўзаро кураш олиб борди.  Ўзбекистон учун энг кўп, яъни 105 давлат овоз берган. Бошқа рақобатчи давлатлар - Словакия 94 овоз олиб, иккинчи бўш ўринга сайланган, Эстония 69, Болгария 26, Босния ва Герцеговина эса 9 та овоз тўплаган.

Ўзбекистон вакили мамлакатимиз учун овоз берган давлатларга миннатдорлик билдирди ҳамда 2003 йилги Конвенцияни мамлакат, минтақавий ва глобал миқёсда илгари суришга муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизнинг бой номоддий маданий меросини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тақдимоти бўлиб ўтди. Конституцияни ислоҳ қилиш доирасида илгари сурилган, қисман маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш чора-тадбирларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга оид таклифлар делегатлар эътиборига ҳавола этилди.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифалари - Конвенция мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.

Қўмита иштирокчи-давлатлар томонидан номоддий меросни рўйхатга киритиш тўғрисидаги сўровларни, шунингдек, дастурлар ва лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқади. Қўмита халқаро ёрдам кўрсатишга ҳам масъулдир. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Конвенцияни амалга оширишга тайёргарлик кўради, асосан, оператив кўрсатмалар тўпламини ва Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш Конвенциянинг 25-моддасида белгиланган. У ушбу ҳужжатларни Бош ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Ҳозирги кунга қадар ЮНEСКО конвенциясига 180 та давлат аъзо бўлган. Ўзбекистон ушбу конвенцияга 2008 йилда қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистон иштирокидаги 10 та миллий ва кўп миллатли элементлар инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. «Шашмақом», «Палов маданияти ва анъаналари», «Наврўз», «Хоразм  рақси - лазги», «Бахши санъати» элементлари шулар жумласидандир.

Мавзуга оид

Европа парламенти делегацияси Тошкентга ...

Бугун Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигид...

Исроилда Ўзбекистоннинг биринчи фахрий ...

Кеча Исроил ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг фахрий консули Сари Цвини расмий аккред...

Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид...

Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо ...

Сўнгги янгиликлар