Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Фарғона вилоятидан Россия Федерациясига томат ва қалампир етказиб беришга тақиқ жорий этилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди


ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитария назорати Федерал хизмати (Россельхознадзор) томонидан Фарғона вилоятидан томат ва қалампир импортига тақиқ жорий этилгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар эълон қилингани муносабати билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан биргаликда Россельхознадзор билан мазкур масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.

Россия томонига кўра, Фарғона вилоятидан томатларнинг алоҳида партиясида томат мевасининг жигарранг тиришиқи вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) аниқланганлиги сабабли чекловлар жорий этилган.

Шу билан бирга, ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми бўлгани учун Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган. ЕОИИ мамлакатларида ҳам ушбу вирусга нисбатан тақиқ мавжуд эмас – Евросиё Иқтисодий комиссияси Кенгашининг 2016 йил 30 ноябрдаги №158-сонли Қарори билан тасдиқланган карантин объектларининг ягона рўйхатига ToBRFV киритилмаган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ташаббуси билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда шу каби вируслар пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича тезкор равишда чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Россельхознадзор томонидан жорий этилган тақиқлар Ўзбекистоннинг барча ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилмайди ва фақат Фарғона вилоятидан келтирилган маҳсулотларга тегишлидир.

Россия томони билан маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Тақиқларни яқин вақтларда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Осиё тараққиёт банки 2020-2021 йилларда ...

Осиё тараққиёт банки янги ҳисоботни эълон қилди, унда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ...

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қад...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодиса...

Ўзбекистон ва Канаданинг Алберта провинц...

Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Алберта (Канада) провинциясининг Иқтисоди...

Сўнгги янгиликлар