Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Ватандошларимиз

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакилларининг Тожикистондаги ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтди

ДУШАНБЕ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоцияцияси вакиллари 30 ноябрь - 3 декабрь кунлари амалий сафар Тожикистонда бўлишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Сафар давомида мамлакатимиз элчихонасида, Душанба ва Хўжанд шаҳарларидаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлар ўтказилди.

Уларда Ўзбекистоннинг ёшларга оид сиёсати, Ёшлар иттифоқи ва Ëшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳамда ассоцияция фаолияти ҳақида  батафсил сўзлаб берилди. Ватанимиз Бош қомуси қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақидаги атрофлича фикр-мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз вакиллари Тожикистонда фаолият юритаётган Ўзбеклар маънавият ва маърифат марказида ҳам учрашув ўтказдилар.

Унда  марказ раиси, педагогика фанлари номзоди, «Дўстлик» ордени лауреати Илҳом Юсупов сўнгги йилларда икки қардош мамлакат ўртасидаги  ўзаро алоқалар давлат раҳбарларининг қатъий иродаси туфайли янгича суръат билан ривожланиб бораётганини таъкидлади.   Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раҳбари, шунингдек,  Ўзбекистонда бугунги кунда ёшлар тарбияси ва уларнинг таълим олишига қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида қайд этди.  

Марказ раиснинг биринчи ўринбосари, Хўжанд давлат университети ўқитувчиси Озод Мелибоев ўз чиқишида аҳолининг катта қисмини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистонда уларга яратилаётган имкониятлар диққатга сазовор эканлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида Тожикистон Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоцияцияси ўртасида  Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, дўстона яхши қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш сингари қатор йўналишларни қамраб олган.

Ушбу ҳужжатда  белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ни ишлаб чиқишга ҳам келишиб олинди.

Мавзуга оид

Жидда шаҳрида Сафохонтўра Марғилонийнинг...

Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консули Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонининг ушбу шаҳрида...

2-6 май кунлари Сеул шаҳрида XV Бутунжаҳ...

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида XV Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги конгресси бўлиб ўтмоқда...

Беларусда “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” ...

Жорий йил 4-15 июль кунлари “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан хорижда истиқомат қилаётг...

Сўнгги янгиликлар