Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Ноябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган бадиий адабиётлар Нью-Йоркдаги «Ziyo Art» ўзбек мактабига топширилди


НЬЮ-ЙОРК, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида очилган «Ziyo Art» ўзбек мактабига ўзбек адабиётининг буюк намоёндалари – атоқли ёзувчи ва шоирларимиз қаламига мансуб бўлган 400 дан зиёд китобни топшириш тадбири бўлиб ўтди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти 2021 йил 11 августдаги қарорига биноан ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фонди хорижий мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бошқа долзарб масалаларда биргаликда ишлаш мақсадига хизмат қилмоқда. Хусусан, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни рағбатлантириш, хорижда истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Ziyo Art» ўзбек мактаби АҚШда  2020 йилнинг 19 сентябридан бошлаб фаолият олиб бормоқда. Ушбу мактаб ўзбек ватандошларимизнинг «Маҳалла USA» номли нодавлат ноҳукумат ташкилоти ҳузурида фаолият кўрсатмоқда.

Мактабда «Ўзбек тили ва адабиёти», «Математика», «Одобнома», «Тасвирий санъат» ва «Шахмат» фанларидан дарслар берилмоқда. Машғулотлар шанба ва якшанба кунлари малакали ўқитувчилар томонидан юртимиздан келтирилган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилида ўтказилмоқда. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги Доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ватандошларимизнинг фарзандларига мумтоз адабиёт намоёндалари - Алишер Навоий, Чўлпон,  Ғафур Ғулом, Асқад Мухтор, Ойбек, Саид Аҳмад, бошқа ёзувчи ва шоирларнинг қаламига мансуб китобларни топширди.         

Ушбу китобларнинг аксарият қисми Америка диёрида истиқомат қилиб, таҳсил олаётган, ушбу тадбирда иштирок этган ўғил-қизларга туҳфа қилинди. Китоблар, шунингдек, мактаб биносида ташкил этилган кутубхонага тақдим этилди. Китобларнинг яна бир қисми Пенсильвания, Иллинойс, Нью-Жерси штатларида истиқомат қилаётган ўзбек оилаларининг фарзандларига етказиб берилади.

Тадбир иштирокчилари ушбу зиё нурини америкалик ватандошлар фарзандларига етказишда жонбозлик кўрсатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмасига, БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонамизга алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Шунингдек, тадбирда Нью-Йорк шаҳар кенгаши депутати Ари Каган ва Нью-Йорк штати сенатори Эндрю Гунардес ҳам иштирок этиб, ўзбек диаспораси ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- Мен ўзбек жамиятини Нью-Йорк тожининг зумради деб доимо таъкидлайман, - депутат Ари Каган. - Чунки улар томонидан барча тадбирлар гўзал тарзда ташкил этилади, бу миллат вакилларига инсонийлик ва меҳмондўстлик туйғулари хосдир.  

Нью-Йорк штати сенатори Эндрю Гунардес АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг ўз фарзандларига она тили, адабиёти ва миллий анъаналарини ўргатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади.

- Мазкур жараён халқлар ва жамиятлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади,- дея қайд этди Эндрю Гунардес.

Тадбирда ватандошларимизнинг фарзандлари ўзбек тилида шеърлар ўқиб берди ва  миллий рақсларимизни ижро этди.    

Мавзуга оид

American Councils Ўзбекистонга 1000 га я...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари (American Counci...

Ўзбекистон давлат хизматчиларининг малак...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги ДХР...

Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилди...

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихона...

Сўнгги янгиликлар