Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Долзарб

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганмоқда

ПЕКИН, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жануби-ғарбий университет базасида Ўзбекистон мутахассислари учун камбағалликни қисқартириш масаласига бағишланган навбатдаги онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мазкур анджуман Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Хитой қишлоқ ҳудудларини қайта тиклаш давлат бошқармаси ва Чунцин шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларидан 30 нафардан зиёд ходим қатнашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жануби-ғарбий университет камбағалликка қарши ўқув тренингларини ўтказишда илғор тажрибага эга бўлиб, мазкур олий билим юртида Камбағалликни қисқартириш ва ривожланиш бўйича миллий ҳамкорлик маркази фаолият олиб бормоқда.

Чунцин шаҳри эса камбағалликка қарши кураш бўйича Хитойнинг энг намунали ҳудудларидан бири ҳисобланади. 2016-2019 йиллар давомида мазкур ҳудудда қарийб 2 миллион нафар одам камбағалликдан чиқарилган.

Семинарда етакчи профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш сиёсатининг турли жиҳатлари, ҳукумат ва минтақавий даражада ушбу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимотлар ва маърузалар ўтказиши ўқув дастурига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 7-8 июнь кунлари камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитойнинг Шэньси провинцияси Янлин замонавий қишлоқ хўжалиги юқори технологиялари кўргазма ҳудуди билан ҳамкорликда ўзбекистонлик 50 нафардан ортиқ мутахассис учун ҳам онлайн-семинар ташкил этилган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги барча о...

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан очиқ мулоқот, шу жумладан инсоннинг қонуний манфаатлари...

Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожла...

Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати президенти У Су Бонг “Дунё” ахборот...

Ўзбекистон ва Миср АКТ соҳасида ўзаро ...

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов кеча Ми...

Сўнгги янгиликлар