Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


15/Март/2021   Ўзбекистон экспортчилари "Дунё" АА нигоҳида

Ўзбекистон компанияси Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт географиясини кенгайтирмоқда


ТОШКEНТ, 15 март. /«Дунё» АА/. «Global Export» компанияси мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорватияга дуккакли экинлар ва Исроилга қуритилган меваларни жами 300 минг доллар миқдорида етказиб берди, деб, хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаментининг маълумотига кўра, жорий йил охирига қадар тузилган узоқ муддатли шартномалар доирасида «Global Export» компанияси ушбу мамлакатларга 2 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Янги бозорларни очиш ва ўзбек маҳсулотларини сотишни янада рағбатлантириш соҳасида бундай ютуқларга эришишга дипломатик ваколатхоналар ишининг фаоллашиши, шунингдек, маҳаллий экспортчиларнинг Агентлик ҳомийлигида йирик халқаро кўргазмаларда иштироки ёрдам бермоқда.

«Дунё» АА хабар берганидек, Венгрияга дуккакли экинларни етказиб бериш бўйича 500 минг доллар миқдорида шартнома тузилиши қўшма лойиҳаларнинг муваффақиятли мисолларидан бири бўлиб, унга кўра Ўзбекистон ушбу Европа давлатига биринчи марта дуккакли маҳсулотлар экспорт қилди. Илгари «Global Export» компанияси дуккакли экинларни Англия, Бельгия, Нидерландия, Руминия ва Латвия компанияларига экспорт қилишни йўлга қўйган эди. Бу юқори сифатли ва ўзбек маҳсулотларининг барча зарур Европа стандартларига мувофиқлиги билан боғлиқ.

Мавзуга оид

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот аген...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агент...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Малайзия тажрибаси Ўзбекистон маҳсулотла...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ва "Савдогар банк" акциядорлик тижорат банки Малайз...

Сўнгги янгиликлар