07/Декабрь/2022 Жамият
ПАРИЖ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Франция олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати ўз табрикларини йўллашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фирдавс Қаҳҳоров, Сержи Париж университети магистранти:
- Жорий йилда ҳам Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ватанимиз рамзлари – байроқ, герб, мадҳия ва албатта Конституциямиз қабул қилинган кун ҳар бир ўзбекистонлик учун фахр-ифтихордир. Айниқса, чет элларда ватанимиз рамзларини кўрганда биз ич-ичимиздан қувонамиз. Барчамизнинг ҳаётимизда Конститция муҳим ўрин эгаллайди.
Фурсатдан фойдаланиб, остонада турган Конституциямизнинг 30 йиллиги байрами билан барча юртдошларимизни қутлайман.
Шамсиябону Иршодзода, Сержи Париж университети магистранти:
-Асосий Қонунимиз қабул қилинган шонли сана билан бутун халқимизни муборакбод этар эканман, барчага тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.
1992 йилда қабул қилинганидан буён Ўзбекистон Конституцияси давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги энг муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизни модернизация қилиш ва янада тараққий топтиришга қаратилган улкан қамровдаги ислоҳотларнинг ҳаётга изчил тадбиқ этилишида, шубҳасиз, Асосий қонунимизнинг ўрни беқиёсдир.
Биз, талабалар ҳаётида ҳам Конституциямиз муҳим ўрин тутади. Унда ҳар бир юртдошимизнинг таълим олиши кафолатлаган, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган.