Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Саналар

Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан Польшадаги ўзбекистонлик талабалар табрик йўлламоқда


ВАРШАВА, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Достон Мардоев, Вистула университети талабаси:

- Мустақил Ўзбекистонимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман.

Конституциямизга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари улар қаерда бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон қонунлари ҳимояси остида бўлади. Биз каби чет давлатларда ўқишда, ишда ва бошқа сафарда бўлиб турганлар учун бу муҳимдир. Қонун мустаҳкамлиги биз каби ёшларнинг ҳам ўсиб унишида, ривожланишида, дунёни забт этишида муҳим омилдир. Биз ана шундай мустаҳкам қонунлар ҳимоясидамиз. Бу бизга янада катта куч, ишон ва шижоат беради.

Асадбек Аҳмадбеков, Вистула университети талабаси:

- Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош Қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш - фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Биз буни Ватан сарҳадларидан узоқда янада чуқурроқ ҳис этмоқдамиз.

Айнан шу сабабли Асосий қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

Бош Қомусимиз тантанаси билан барчани муборакбод этаман.

Мавзуга оид

Германиядан табрик: Байроқни ҳурмат қили...

Кеча мамлакатимизда Давлат байроғи куни кенг нишонланди. «Ўзбекистон Республикасининг давл...

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни...

Бугун Бутунжаҳон саломатлик куни

Франциядан муносабат: Лувр музейидаги Бо...

Буюк адиб, шоир, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 5...

Сўнгги янгиликлар