Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги нормалар Кувайт ОАВ нигоҳида

АЛ-КУВАЙТ, 28 март. /«Дунё» АА/.  Кувайтнинг «The Times Kuwait» ва  «Q-8 Press» электрон нашрларида Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Борий Алихонов қаламига мансуб «Экологик ҳуқуқга оид нормалар Конституцияда мустаҳкамланмоқда» сарлавҳали мақолани ўз ўқувчилари ўртасида тарқатди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


  Материлларда қайд этилганидек, бугун  Ўзбекистон ҳаётида чуқур ўзгаришлар рўй беряпти. «Туб ислоҳотлар эса жамиятимизнинг тамоман янгича қиёфасини шиддат билан шакллантирмоқда. Мамлакатимизда мутлақо янги давр бошланди. Бу мажозий ўхшатиш эмас, айни ҳақиқатдир», деб ёзади муаллиф.

Мақолаларда эътироф этилганидек, янги таҳрирдаги Конституция тараққий этган давлат - Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олиниши, турфа ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши том маънода халқ Конституцияси бўлаётганини англатади.

«Конституциямизнинг янги таҳририда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимизда экология, атроф-муҳитни мучофаза қилишга бўлган муносабат тубдан ўзгарди,- дея қайд этади  Ўзбекистон Олий Мажлиси юқори палатаси қўмитаси раиси. - Ушбу соҳани бошқариш ва тартибга солувчи қонунчилик базаси такомиллаштирилди. Бутунлай, янгича экологик тафаккур, экологик дунёқараш шаклланиб, аҳолининг бу борадаги маданияти юксалмоқда. Зеро, бу ҳаётий заруратдир».

Нашрда Янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус нормалар хусусан ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, давлат томонидан атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбуйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўрилиши белгиланаётгани қайд этилган.

Мақолада таъкидлаганидек, атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омилдир. Шу боис, мазкур норма жамоатчилик назоратини кенгайтириш орқали юртдошларимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, аҳолининг саломатлигини ишончли мухофаза этиш учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради.

«Боз устига, давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради. Дарҳақиқат, Оролбўйи минтақасида юзага келган глобал экологик муаммо минтақадаги 50 миллион нафарга яқин аҳолининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Янги таҳрирдаги Конституцияда ушбу норманинг белгиланиши минтақа аҳолиси учун муносиб яшаш шароитлари яратилиши ва турмуш даражасинннг жиддий тарзда яхшиланишини таъминлайди, шунингдек, ишсизликни камайтиришни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини яратади», деб ёзади Кувайт ОАВ.

Мавзуга оид

Туркиядаги ватандош: Конституциявий исло...

Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги ф...

Ўмондаги ватандош: Конституциявий ислоҳо...

Ўмон Султонлигида истиқомат қилаётган ижтимоий фаол ватандошларимиздан бири Ўзбекистон Кон...

Латвиядан муносабат: Ўзбекистон демократ...

Владимир Гальперин, Ригадаги Ўзбекистон cавдо уйи раҳбари...

Сўнгги янгиликлар