Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Ноябрь/2021   Экспорт

Ўзбекистон маъданли суви Хитойга экспорт қилинмоқда


ПЕКИН, 9 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасидан маълум қилишларича, Намангандаги «Chortoq Mineral Water» қўшма корхонаси Хитойга маъданли сув экспорт қилишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

«Чортоқ» маъданли сувини етказиб бериш бўйича Хитой компанияси билан қарийиб 100 минг доллар миқдорида шартнома тузилган.

Маъданли сувнинг биринчи жўнатмаси Тошкентдан Пекинга авиақатновлар  орқали амалга оширилган.

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан биргаликда Хитойнинг йирик шаҳарларида ўтказилган реклама-кўргазма тадбирлари доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўзбек қадоқланган маъданли сувининг Хитой бозорига чиқишига рухсат олинди.

Хитойликлар «Чортоқ» шифобахш суви даволаш хусусиятига эга экани,  у овқат ҳазм қилиш тизими, жигар, ўт йўллари, ошқозон ости бези ва қандли диабет касалликларини даволашда қўлланилишидан яхши хабардор.

 2022 йилда Хитойга минерал сув экпорти ҳажмини ошириш ва бир маромда етказиб бериш режалаштирилган.

Хитойдп озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол ҳажми бугунги кунда 1 триллион доллардан зиёдни ташкил этади. Мамлакат озиқ-овқат чакана бозори ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда туради. «Euromonitor» тахминларига кўра, Хитойда истеъмол келгуси йилларда ўсишда давом этади ва 2024 йилга бориб, ушбу миқдор 1.8  триллион  доллардан ошади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон январь-апрель ойларида 30,8 м...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимиз жорий йил январь-апре...

Ўтган йили Ўзбекистон дунёнинг 182 мамла...

Ўзбекистон ўтган йили жаҳоннинг 182 мамлакати билан савдо муносабатларини амалга оширди...

Ўзбекистон жорий йил январь-апрель ойлар...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида Ўз...

Сўнгги янгиликлар